Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро англашув меморандумини имзолади

Февраль 27, 2026. 07:40 • 42 сония

70
Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Кеча Лондон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт давлат котиби Иветт Купер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Иветт Купер билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича самарали ва мазмунли музокаралар олиб борилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Муҳокамалар савдо ва инвестициялар, инфратузилмани барқарор ривожлантириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ўз ичига олган устувор йўналишларда икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилди.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, “яшил” молиялаштириш воситаларидан самарали фойдаланиш, таълим ва академик алмашинувларни кенгайтириш орқали амалий натижаларга йўналтирилган Англашув меморандумларини имзоладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш