Logo

Покистондан муносабат: Ислом цивилизацияси маркази тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган илмий-маърифий маскандир

Март 18, 2026. 16:15 • 2 дақ

61
Покистондан муносабат: Ислом цивилизацияси маркази тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган илмий-маърифий маскандир

ИСЛОМОБОД, 18 март. /“Дунё” АА/. Исломободдаги Баҳрия университетининг Гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети декани, профессор Адам Сауд “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва юртимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида фикр билдирди:

– Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳайратланарли. Сўнгги тўққиз йил мобайнида мамлакатингиз илм-фан, маданият ва ислом цивилизацияси маркази сифатидаги тарихий нуфузини қайта тиклашга эришди.

Буюк аждодларингиз мероси жаҳон тараққиёти ва соф ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Ал-Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий каби улуғ зотларнинг бебаҳо илмий ва маънавий мероси нафақат ўзбек халқи, балки бутун жаҳон цивилизацияси тарихида алоҳида ўрин тутади.

Юртингизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, улуғ аждодлар меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган изчил ишлар алоҳида эътирофга лойиқ.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази улуғ аждодларингиз анъаналарининг муносиб давоми эканини яққол намоён этади. Ушбу марказ нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон олами маънавий тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшишига ишонаман.

Шунингдек ўқинг

Ишончим комилки, Ислом цивилизацияси маркази фақатгина ўтмиш ҳақида ҳикоя қилувчи маскан бўлиб қолмай, балки тарих, бугун ва келажакни ўзаро боғлайдиган, тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи илмий ва маърифий марказга айланади.

Бу ерда Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда сақланаётган ислом маданиятига оид кўп асрлик нодир манбалар бир жойда жамланган. Марказ билан танишган ҳар бир инсон ана шу бой тарихни яққол ҳис этиб, ислом дини, аввало, тинчлик, тараққиёт ва бағрикенглик дини эканини, ўзбек халқининг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини теран англайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини ва бутун мусулмон оламини ушбу йирик илм-маърифат марказининг очилиши билан самимий муборакбод этаман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш