Бангкокдаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Март 18, 2026. 17:14 • 50 сония
• 67
БАНГКОК, 18 март. /“Дунё” АА/. Бугун Бангкок шаҳрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳодиса оқибатида бир нафар ўзбекистонлик шахс оғир тан жароҳат олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, ушбу автоҳалокатда турли тан жароҳати олган яна уч нафар ҳамюртларимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан жавоб берилган.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларимизга керакли тартибда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилиб, ҳозирги вақтда жасадни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси