Ўзбекистон ва Польша ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Март 22, 2026. 14:30 • 53 сония
• 171
ВАРШАВА, 22 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарияти ва Польша барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат уюшмаси директори Олаф Хорбанчук ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу учрашувда қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш, юқори сифатли уруғчилик тизимини ривожлантириш, барқарор аграр ишлаб чиқаришни таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилинди. Польша тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш, замонавий инновацион ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида томонлар мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш ва имзолаш юзасидан келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси