Польшадан Андижондаги техникумга замонавий АКТ жиҳозлари туҳфа қилинди

Ноябрь 09, 2026. 09:00 • 2 дақ

• 33
Польшадан Андижондаги техникумга замонавий АКТ жиҳозлари туҳфа қилинди
Польшадан Андижондаги техникумга замонавий АКТ жиҳозлари туҳфа қилинди
Польшадан Андижондаги техникумга замонавий АКТ жиҳозлари туҳфа қилинди

ВАРШАВА, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда касбий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон шаҳридаги 7-сон техникумга беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур хайрия лойиҳаси Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу давлатдаги “Varsovia” бизнес ва амалий фанлар университети раҳбарияти ҳамкорлигида амалга оширилди.

Польша томонидан Андижондаги техникумнинг таълим имкониятларини кенгайтириш доирасида муассасага 1 та интерактив доска ва 15 та компьютер жамланмаси тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу замонавий жиҳозлар ўқув жараёнини рақамлаштириш, дарсларни интерактив шаклда ташкил этиш ҳамда ўқувчиларнинг ахборот технологиялари бўйича амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Мазкур ҳамкорлик касбий таълим сифатини яхшилаш, Европа стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш ва ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш