Logo

Ўзбекистон элчиси ва Япония парламенти депутати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Март 29, 2026. 10:00 • 55 сония

81
Ўзбекистон элчиси ва Япония парламенти депутати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОКИО, 29 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Токио шаҳридаги Япония парламенти депутати, Либерал-демократик партия Халқаро алоқалар бюроси директори Таро Коно билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил декабрь ойида Японияга тарихий ташрифи якунлари ва унинг доирасида ўтказилган музокаралар ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитидаги иштироки ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Япониянинг сиёсий партиялари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, парламент вакилларининг ўзаро ташрифларини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш