Logo

Ўзбекистон элчиси Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигида музокаралар ўтказди

70
Ўзбекистон элчиси Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигида музокаралар ўтказди

БУДАПЕШТ, 13 март. /“Дунё” АА/. Будапештда Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ҳамда Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Адам Штифтер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар 2026-йилда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифлар ва маданий тадбирларни ўтказиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳужжатларни келишишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш