Logo

Ўзбекистонда немис тажрибасига асосланган илмий ва инновацион лойиҳалар амалга оширилади

Март 04, 2026. 20:04 • 3 дақ

93

ХАЛЛЕ, 5 март. /“Дунё” АА/. Халле шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Германия ўртасидаги стратегик минтақавий ҳамкорликнинг “C5+1” формати доирасида ташкил этилган минтақага бағишланган “Германия Олий таълим ва фан форуми” ўз ишини якунлади., деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур нуфузли тадбир иштирокчи давлатлар ўртасидаги илмий-академик ҳамкорликни янги стратегик босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим платформа бўлди.

Германия тадқиқотлар, технологиялар ва космос федерал вазирлиги, Мартин Лютер номидаги Ҳалле-Виттенберг университети, Марказий Осиё барқарор инновациялар бюроси (CASIB) ҳамда Марказий Осиё давлатларининг Берлиндаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган форумда нуфузли олий таълим муассасалари, тадқиқот институтлари ва жамғармалар раҳбарлари, шунингдек, Германияда илмий фаолият юритаётган ёш ўзбек олимлари жами 180 дан ортиқ киши иштирок этди.

Форумнинг асосий мақсади Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари ҳамда ташқи ишлар вазирларининг “С5+1” форматидаги саммитларида олий таълим ва тадқиқотлар соҳасида эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлашдан иборат бўлди.

Тадбирнинг биринчи кунида бўлиб ўтган “C5+1 формати доирасида Германия - Марказий Осиё илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик” мавзусидаги пленар сессияда Германия тадқиқотлар, технологиялар ва космос федерал вазирлиги давлат котиби Маркус Плеер ҳамда Марказий Осиё давлатлари элчилари маъруза қилдилар.

Давлат котиби Маркус Плайер минтақа билан алоқалар янги институционал асосга эга бўлганини юқори баҳолади. “Биз биринчи марта бутун бир минтақа билан ҳамкорликнинг тизимли асосига эга бўлдик. Бугун барчамиз илм-фан, тадқиқот ва инновация соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш ва келажакни шакллантириш йўлида яна бир муҳим қадам қўйдик”, - деди у ўз нутқида.

Читайте также

Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов ўз маърузасида “С5+1” форматидаги ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятига тўхталиб, мамлакатимиз учун устувор бўлган қуйидаги, яъни атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши, қайта тикланувчи энергия ва “яшил” водород, рақамлаштириш ва барқарор шаҳарлар йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ва тадқиқот институтлари ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасидаги доимий учрашувлар платформасини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Форумда амалий ҳамкорлик масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг Саксония-Анхальт ва Қуйи Саксония федерал ўлкаларидаги Фахрий консули, “GP Günter Papenburg AG” бошқарув кенгаши аъзоси Ангела Папенбург дуал таълим орқали кадрлар тайёрлаш тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, “Papenburg Uzbekistan MCHJ” қўшма корхонаси доирасида Германия сифат стандартларини жорий этиш ҳамда Андижонда махсус тренинг маркази ташкил этиш режалари ҳақида маълумот берди.

Бундан ташқари, ватандошимиз аграр соҳадаги ҳамкорлик йўналишида Лейбниц Агроландшафт тадқиқотлари маркази (ZALF) профессори Аҳмад Ҳамидов маъруза қилди. Унда Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларини бошқариш, инновацион суғориш технологиялари ҳамда Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Германия Илмий тадқиқотлар жамияти (DFG) лойиҳасининг самарадорлиги хусусида сўз юритилди.

Анжуман якунида Германия Федерал тадқиқотлар, технологиялар ва космос вазирлиги ва Марказий Ос иё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон томонидан “С5+1” формати доирасида илм-фан, тадқиқот ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма Аҳдлашув баённомаси имзоланди. Ҳужжат инновацион лойиҳалар ва илғор тадқиқот марказларини қўллаб-қувватлаш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ёш тадқиқотчилар алмашинувини кучайтириш каби муҳим вазифаларни қамраб олган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, яқин келажакда мазкур форум Марказий Осиё ва Германия ўртасидаги илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш