Logo

Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари Россия касаба уюшмаларига ҳамкорликнинг янги форматларини таклиф қилди

Март 13, 2026. 11:00 • 2 дақ

82
Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари Россия касаба уюшмаларига ҳамкорликнинг янги форматларини таклиф қилди

МОСКВА, 13 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакилларидан иборат делегация ташриф билан Москва шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Унда томонлар икки мамлакат касаба уюшмалари ташкилотларининг муваффақиятли ҳамкорлиги, жумладан, болалар туризми дастурларининг амалга оширилаётганини қайд этдилар.

Шунингдек, мулоқот чоғида мавжуд икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилинди.

Туризм қўмитаси вакиллари касаба уюшмаларининг ижтимоий дастурларига интеграция қилиниши мумкин бўлган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тақдим этдилар. Тақдимот давомида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари — Самарқанд, Бухоро ва Хива бўйлаб маданий-маърифий саёҳатларни ташкил этиш ҳамда Тянь-Шань тоғларида фаол туризмни ривожлантириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида cаноат туризми истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг замонавий саноат корхоналари ва эркин иқтисодий зоналарига танишув ташрифларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу турдаги ташрифларни ташкил этиш Россия касаба уюшмалари аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш