Ватандошлар Будапешт марказий кўчаларида махсус акция ўтказишди
Декабрь 03, 2025. 19:42 • 59 сония
• 353
БУДАПЕШТ, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. Будапештдаги ватандошлар кўмагида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу тадбир Будапештнинг марказий туристик кўчаларида бўлиб ўтди. Акция доирасида ватандошлар маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар ўртасида “Ўзбекистон ҳақида биласизми?” номли экспресс-сўровнома ўтказди. Сўровда фаол қатнашганларга ўзбек бренди ифодаланган турли совға ва сувенирлар тақдим этилди.
Акция иштирокчилари совға ёрлиқларида жойлаштирилган QR-код орқали Ўзбекистон ҳақидаги махсус видеоролик кўриш имкониятига эга бўлди. Мазкур 90 сониялик профессионал видеороликда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент ҳамда тоғли ва экотуристик йўналишларни ўз ичига олган асосий туристик йўналишлар бўйича тўлиқ маълумот шакллантирилди.
Ўтказилган тадбир Европада Ўзбекистоннинг жозибадор ва хавфсиз туристик йўналиш сифатидаги ўрнини сезиларли ошириб, ижобий имижини ривожлантирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси