Ўзбекистон ва Туркия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

Июль 26, 2026. 14:00 • 2 дақ

85
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

АНҚАРА, 26 июль. /“Дунё” АА/. “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Туркия Олий таълим кенгаши (YÖK) ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокараларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова, Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Озвар, ҳамда видеоконференцалоқа шаклида Яқин Шарқ техника, Бўғозичи, Ҳажеттепе, Ғози, Анқара ва Истанбул техника университетлари раҳбарияти иштирок этди.

Учрашувда стратегик аҳамиятга эга иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, мақсадли стажировка дастурларини йўлга қўйиш, малака ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг магистратура ва PhD дастурлари бўйича таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди.

Анқара, Ҳажеттепе ва Ғози университетлари тиббиёт йўналишларида ўзбекистонлик мутахассислар учун клиник стажировкалар, илмий тадқиқотлар ва амалий тайёргарликни ўз ичига олган махсус дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Яқин Шарқ техника, Бўғозичи ва Истанбул техника университетлари билан сунъий интеллект, робототехника, учувчисиз учиш аппаратлари технологиялари ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида назарий таълим ва амалий тайёргарликни уйғунлаштирган стажировка дастурларини йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Музокаралар жараёнида ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Туркия Олий таълим кенгаши ва ҳамкор университетлар вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузилди.

Дастлабки келишувга мувофиқ, ёзги ва қишки мавсумларда ҳар бир йўналиш бўйича 7–8 нафар мутахассис иштирокида бир ойлик стажировка ва малака ошириш курслари мунтазам ўтказиб борилиши белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш