Озарбайжон Президенти Бухорога келди

Август 24, 2026. 15:40 • 46 сония

96
Озарбайжон Президенти Бухорога келди

ТОШКЕНТ, 24 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Шунингдек ўқинг

Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш