Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари янги қўшма лойиҳаларга старт берди
Август 23, 2026. 18:10 • 2 дақ
• 58
ТОШКЕНТ, 23 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун қўшма лойиҳаларга старт бериш маросимида иштирок этдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.
Маросим доирасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш, йирик туристик ва турар жой мажмуаларини қуриш, минерал хомашёни қайта ишлаш ва боғдорчиликни ривожлантиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларга старт берилди.
Тадбир иштирокчилари ҳудудлардаги лойиҳа майдонларидан онлайн алоқага чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот бердилар.
Янги қўшма лойиҳалар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги кооперацияни янада кенгайтириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси