Logo

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Исломобдга келди

Февраль 05, 2026. 16:25 • 42 сония

91
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Исломобдга келди

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан бугун Покистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

“Нурхон” аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 февраль куни Покистон Президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш