Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Февраль 05, 2026. 18:31 • 33 сония
• 44
ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Исломобод шаҳрида ажратилган қароргоҳда Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор кутиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, шу ерда бўлиб ўтган учрашувда Исҳоқ Дор давлатимиз раҳбарига ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Президенти вазирнинг ушбу давлат ташрифини ташкил этишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишига ишонч билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
