Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Бокуда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Май 18, 2026. 18:25 • 2 дақ
• 31
ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисини Бутунжаҳон урбанизация форумининг муваффақиятли ташкил этилгани билан самимий табриклади.
Аввалги олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлашнинг ижобий суръати қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоиздан зиёдга ошди.
Қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда биргаликдаги инвестицияларни, шу жумладан, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Боку саммитида шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида қатор ташаббусларни илгари сурди



