Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Март 19, 2026. 14:06 • 2 дақ

52
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

ТОШКЕНТ, 19 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти маълумотига кўра, давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбатда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар. Унинг янада кескинлашиши кенг минтақа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга, жаҳон иқтисодиёти рецессиясига олиб келиши мумкинлиги, вазиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар билангина тез фурсатда юмшатиш зарурлиги қайд этилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Сурат Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинди

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш