Logo

Қорақалпоғистонда Япония меҳнат бозори учун мутахассис тайёрлайдиган марказ ишга туширилади

Февраль 10, 2026. 16:09 • 2 дақ

125
Қорақалпоғистонда Япония меҳнат бозори учун мутахассис тайёрлайдиган марказ ишга туширилади

Япониянинг «Оранге» компанияси ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ташаббус Қорақолпиғистон ёшлари учун янги имкониятлар эшигини очади.

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон фуқароларини тил ва касбга ўқитиш, шунингдек уларни хорижда юқори даромадли ва муносиб иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 16–23 январь кунлари Япониянинг «Жоҳо Вентуре Cооперативе» ва «Оранге» компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар якунида «Оранге» компанияси ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Мазкур марказда таълим жараёни бепул асосда ташкил этилиб, ўқитишга Япониядан малакали мутахассис-ўқитувчилар жалб қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ташаббусларни амалга ошириш доирасида «Оранге Каракалпакстан» компанияси 21 январь куни расман давлат рўйхатидан ўтказилди. Компания япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кадрлар тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Айни пайтда шундай марказни Жиззах вилоятида ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Келгусида мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиб, Ўзбекистон фуқароларини Япония меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрлаш, шунингдек уларнинг қонуний ва барқарор иш билан таъминланиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш