Logo

Ўзбекистонлик ёш сумочилар Токио турнирида илк бор медалларга сазовор бўлди

Февраль 10, 2026. 17:00 • 57 сония

69
Ўзбекистонлик ёш сумочилар Токио турнирида илк бор медалларга сазовор бўлди
Ўзбекистонлик ёш сумочилар Токио турнирида илк бор медалларга сазовор бўлди

ТОКИО, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Токио шахридаги “Toyota Arena” спорт саройида сумо спорти бўйича 15 ёшгача бўлган ёшлар орасида “Hakuho Cup 2026” халқаро турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Турнирда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 1300 га яқин ёш спортчи қатнашди. Диққатга сазовор томони шундаки, мазкур мусобақалар тарихида биринчи марта аёл спортчилар ҳам иштирок этди.

Халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини 9 кишидан иборат делегация ҳимоя қилди. Унинг таркибидан Ўзбекистон Сумо федерацияси раиси Камол Усмонов, федерация раиси ўринбосари Дилмурод Қурбонов, бош мураббий Ҳусниддин Ҳусанов, шунингдек, олти нафар ёш спортчи: Шоҳин Умаралиев, Комолбек Йўлдошев, Ҳожиакбар Турғунов, Муҳриддин Холбоев, Баркамол Абдулҳакимов ва Зиёдахон Қурбонова ўрин олди.

Мусобақа давомида ўзбекистонлик спортчилар ўз ёш тоифаларида кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди. Хусусан, яқиндагина сумо билан шуғулланишни бошлаган иқтидорли ёш спортчимиз Ҳусниддин Ҳусанов Мўғулистон, Исроил, Эстония ва Япония вакиллари билан кечган муросасиз беллашувларда муносиб иштирок этиб, нуфузли халқаро турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу турнир ёш спортчиларнинг тажрибаси ва маҳоратини ошириш учун муҳим майдонга айланди, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон спортидаги нуфузини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш