“Ритм Евразии”: Тошкент агросаноат кўргазмасига пухта ҳозирлик кўрмоқда
Сентябрь 25, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 90
МОСКВА, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Ритм Евразии” нашрида 25–27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “AgroExpo Uzbekistan” саноат кўргазмаси ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, жорий йилнинг 25–27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “AgroExpo Uzbekistan” йирик саноат кўргазмаси ўтказилади.
Ушбу йирик тадбир қишлоқ хўжалигидаги технологик янгиликлар намойиши, фермерлар, инвесторлар ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш учун қулай платформага айланади.
Бу йилги кўргазма ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлайди. Ташкилотчилар – “IFWexpo Heidelberg GmbH” ва “UzExpoCentre” меҳмонлар учун махсус дастурлар тайёрлаган.
Кўргазма доирасида қатор муҳим анжуманлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон Паррандачилар уюшмаси ташкилотчилигида IX Халқаро Ўзбекистон паррандачилик ҳамда III Миллий фермерлар форумлари бўлиб ўтади.
Кўргазма тарихида илк бор “AgroExpo Uzbekistan” мукофоти топширилади. Ушбу мукофот аграр соҳадаги энг истиқболли технологиялар, маҳсулотлар ва лойиҳаларни ҳаётга кенг татбиқ этган кишиларга берилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси