Швеция пойтахтида “Мустақиллик кубоги” футбол турнири ўтказилди
Сентябрь 25, 2026. 09:00 • 52 сония
• 47СТОКГОЛЬМ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Швеция пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб “Мустақиллик кубоги” футбол турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мусобақа Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. Турнирда Швецияда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари, меҳнат қилаётган ватандошлар ҳамда талабалардан тузилган жамоалар иштирок этди.
Финал баҳсида “Динамо” ва “Турон” жамоалари ўзаро куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган ўйин якунига кўра, “Динамо” жамоаси ғалаба қозониб, “Мустақиллик кубоги” соҳиби бўлди.
Учрашувлар дўстона рақобат руҳида ўтиб, Швециядаги ўзбек жамоаси ўртасида ҳамжиҳатлик ва жамоавий бирликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг фаол ўйинчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


