Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЮНЕП ва Глобал экологик жамғармаси раҳбарлари билан учрашди

Июнь 05, 2026. 17:25 • 2 дақ

65
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЮНЕП ва Глобал экологик жамғармаси раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЮНЕП ва Глобал экологик жамғармаси раҳбарлари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Глобал экологик жамғарманинг VIII Ассамблеяси доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП) ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ассамблея доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари – ЮНЕП ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларини муҳокама қилдик.

УНЕП ва ГЕФ раҳбариятига мамлакатимиздаги “яшил” ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдириб, жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклайман”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш