Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги дўстлик алоқалари янада кенгайтирилади
Июнь 04, 2026. 09:25 • 2 дақ
• 41МАУНТЛЕЙК-ТЕРРАС, 4 июнь. /“Дунё” АА/. АҚШНинг Вашингтон штатидаги Маунтлейк-Террас шаҳар кутубхонасида Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги дўстона муносабатлар тарихига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Сиэтл–Тошкент биродар шаҳарлар ассоциациясининг собиқ президенти Дэн Питерсон ҳамда АҚШдаги ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди. Қатнашчиларга Ўзбекистон маданияти, миллий рақслари ва икки шаҳар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ривожи ҳақида маълумот тақдим этилди.
Тадбирда Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги дўстона муносабатлар 1970 йиллар бошида ўрнатилгани, биродар шаҳарлар мақоми эса 1973 йилда расман тасдиқлангани қайд этилди.
Ўтган ўн йилликлар давомида бу алоқалар халқ дипломатиясини ривожлантиришга, шунингдек, таълим, маданият ва тинчликни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ҳамкорликка хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Учрашувда ўзбек миллий рақслари намойиш этилди. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан яқиндан танишиб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашнинг муҳим ўрни ҳақида фикр алмашди.
Тадбир якунида бу каби ташаббуслар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратиши қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг радикаллашувни олдини олиш борасидаги тажрибаси GCERF директорлар кенгаши йиғилишида юқори баҳоланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Венада Австрия Федерал канцлери билан учрашди








