Ўзбекистонлик шифокорлар Туркияда малака оширди
Июнь 04, 2026. 11:55 • 59 сония
• 61
АНҚАРА, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар тажриба алмашиш дастури доирасида Туркияда малака оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туркиянинг “Palandöken” нашрига таяниб.
Малака ошириш амалиёти Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари учун ташкил этилди.
Малака ошириш курсларида марказ ходимлари, жумладан, анестезиологлар ҳам қатнашди. Машғулотлар Эрзурум шаҳридаги Отатурк университетининг тиббиёт факультети ва илмий-тадқиқот шифохонаси негизида олиб борилди.
Уч ҳафталик дастур онкологик беморларга паллиатив ва симптоматик ёрдам кўрсатиш, беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш, даволашнинг халқаро стандартларини қўллаш, шифокорлар, ҳамширалар ва психологлар иштирокида мультидиссиплинар ёндашувни ривожлантириш масалаларига бағишланди.
Ўқув дастури якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Туркия клиникаси раҳбарияти касбий тажриба алмашинувининг аҳамиятини қайд этиб, икки мамлакат тиббиёт муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




