Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари МАГАТЭ бош директори билан учрашди

Июнь 04, 2026. 22:25 • 47 сония

100
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари МАГАТЭ бош директори билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MAГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилишининг бошланиш маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган MAГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан учрашдим, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида ушбу нуфузли ташкилот билан миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш