АҚШ давлат котиби Самарқандга ташриф буюрадиган 100 дан ортиқ компания делегациясига бошчилик қилади
Сентябрь 26, 2026. 18:30 • 2 дақ
• 87
ВАШИНГТОН, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. АҚШ давлат котиби Марко Рубио октябрь ойида “C5+1” форматидаги учрашувда қатнашиш учун Самарқандга ташриф буюрадиган 100 дан ортиқ Америка компаниясидан иборат делегацияга бошчилик қилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу ҳақда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор маълум қилди. Музокараларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.
Асосий эътибор минтақавий иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, энергетика хавфсизлиги ва Марказий Осиёнинг долзарб масалалари бўйича қўшма ечимлар топишга қаратилади.
Давлат котиби Ўзбекистон раҳбарияти ва минтақа мамлакатларидаги ҳамкасблари билан алоҳида учрашувлар ўтказиб, савдо-сотиқни кенгайтириш, хусусий инвестициялар ва иқтисодий модернизация масалаларини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Вашингтонда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилиш чоғида Марко Рубио 2027 йилда минтақага ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилганди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси