Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди

Сентябрь 17, 2026. 20:00 • 2 дақ

107
Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди
Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди
Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди
Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди
Самарқандда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича 17 мамлакат экспертлари жам бўлди

САМАРҚАНД, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Самарқандда Халқаро демократия кунига бағишланган “Демократик тараққиётда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти: Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда АҚШ, Канада, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Франция, Швеция, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби 17 мамлакатдан экспертлар, шунингдек, жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар, давлат органлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форум Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан БМТ ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари кўмагида ташкил этилди.

Иштирокчилар демократик тараққиётнинг замонавий тенденциялари, фуқаролик жамиятининг роли ҳамда давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилди. Марказий Осиё мамлакатларининг давлат бошқарувини модернизация қилиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг аҳамияти алоҳида қайд этилди. Минтақавий устувор йўналишлар қаторида “яшил” энергетикани ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал этиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш масалалари тилга олинди.

Тадбирнинг очилиш маросимидан сўнг ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий шериклик, инсон манфаатларини таъминлашда фуқаролик жамиятининг роли ҳамда Марказий Осиёда ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни ривожлантиришга бағишланган шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди.

Анжуман қатнашчилари, шунингдек, минтақа мамлакатлари фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда экспертлик ва нодавлат тармоқларини шакллантириш истиқболларини кўриб чиқдилар. Хорижий экспертлар жамоатчилик назорати ва мониторинги соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар ҳамда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Форум якунлари бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда минтақавий мулоқотни ривожлантиришга қаратилган резолюция қабул қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш