ЖЧ-2026: Ўзбекистон икки мағлубиятга қарамай плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда

Июнь 25, 2026. 19:00 • 2 дақ

77
ЖЧ-2026: Ўзбекистон икки мағлубиятга қарамай плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Колумбия “К” гуруҳининг иккинчи турида Конго Демократик Республикасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш учун математик имкониятини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу натижа туфайли гуруҳдаги вазият кескинлашди: Колумбия 6, Португалия 4, Конго 1, Ўзбекистон эса 0 очко жамғарган. Турнир стартидаги икки мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш тақдири гуруҳ ўйинларининг сўнгги турида ҳал бўлади.

Ўзбекистон терма жамоаси имкониятни сақлаб қолиши учун Конгони мағлуб этиши шарт. Бироқ биргина ғалабанинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин – урилган ва ўтказиб юборилган голлар тафовути муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, мамлакатимизнинг кейинги босқичга чиқиши бошқа гуруҳлардаги шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолган жамоаларнинг натижаларига ҳам боғлиқ бўлади.

Турнир регламентига кўра, плей-оффга 32 та жамоа йўл олади: булар гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни олган энг яхши саккизта терма жамоа.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Конго ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да Атлантадаги “Mercedes-Benz” стадионида бўлиб ўтади ва ҳар икки жамоа учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Конго бош мураббийи Себастьян Дезабрнинг таъкидлашича, унинг жамоаси катта таваккал билан ўйнашга мажбур бўлади, чунки дуранг натижа уларни қониқтирмайди. Унга кўра, бўлажак учрашув гуруҳдаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб, аввалги ўйинларга нисбатан бошқача ёндашувни талаб этади.

Таҳлилчи платформаларининг баҳолари ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширмоқда: “Polymarket” иштирокчилари Конгони учрашув фаворити деб ҳисоблаб, унинг ғалаба қозониш имкониятини 55–56 фоизга баҳолаётган бўлса, Ўзбекистоннинг муваффақият эҳтимоли тахминан 21–22 фоизни ташкил этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш