Покистон ОАВ: Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилди
Июль 17, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 103ИСЛОМОБОД, 17 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Global News Pakistan”, “Diplomatic Affairs”, “MNN News” ва “The World News” онлайн нашрлари “Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди” сарлавҳали мақолаларни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Уларда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий фуқаролар учун қўшилган қиймат солиғини (Tax Free) қайтариш тизими жорий этилгани, янги тизим сайёҳларга мамлакат ҳудудида харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариб олиш имконини бериши таъкидланган.
Маълум қилинишича, маблағлар нақд пул шаклида ёки банк картасига ўтказиш орқали қайтарилиши мумкин. Нақд пулсиз шакл танланганда, маблағлар товар мамлакатдан олиб чиқилгандан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.
“Мазкур тизимнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигини янада ошириши, чакана савдо ҳажмини кенгайтириши ҳамда туризм соҳасининг изчил ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, жараённи соддалаштириш мақсадида уни рақамлаштириш, хусусан замонавий ахборот технологиялари ва мобиль ечимлардан кенг фойдаланиш режалаштирилган”, – дея хабар қилган Покистон ОАВ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

