Оқтовда маҳалла институтини ривожлантириш тажрибасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Июль 17, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 80
ОҚТОВ, 17 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан ватандошлар иштирокида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида Янги Ўзбекистонда маҳалла институтининг ўрни, давлат раҳбари ташаббуси билан маҳаллани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тақдим этилди. Туристик маҳаллалар фаолияти ҳамда уларнинг туризмни ривожлантириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрнига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда маҳалла институтининг жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги муҳим аҳамиятини юксак баҳоладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси