Ўзбекистон ва Япония транспорт-логистика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Октябрь 13, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 24
Ўзбекистон ва Япония транспорт-логистика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ТОКИО, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон фуқароларини Японияда касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Элчихонамизда “Proud Partners” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “Uzbekistan Proud Academy” (UPA) академик маркази доирасидаги шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбекистонлик ёшларни япон тили ва зарур касбий кўникмаларга ўқитиш, шунингдек, уларни кейинчалик Японияда иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, жорий йил октябрь ойида Япониянинг йирик транспорт-логистика компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ташриф доирасида япон иш берувчилари “Uzbekistan Proud Academy” фаолияти ва ўқув инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, келгусида Японияда ишлаш учун номзодларни танлаб олиш бўйича суҳбат ўтказадилар.

Мазкур амалий сафарлар ўзбекистонлик фуқаролар учун Японияда ишга жойлашиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш, япон иш берувчилари билан бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда транспорт-логистика соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш