Logo

Оқтовда меҳнат қилаётган юртдошлар билан учрашув бўлиб ўтди

Февраль 12, 2026. 15:45 • 42 сония

178
Оқтовда меҳнат қилаётган юртдошлар билан учрашув бўлиб ўтди

ОҚТОВ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари томонидан Қозоғистонда вақтинча ишлаётган юртимиз фуқаролари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот жараёнида ҳамюртларнинг яшаш шароити ўрганилди, уларга консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ватандошларга ҳозирги кунда Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини касб-ҳунарга ўргатиш, маоши баланд ривожланган давлатларга тартибли юбориш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, консуллик-ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш тартиби, мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳада қабул қилинган қарор ва фармонлар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув сўнггида, ватандошларга турли тартибсизликларда иштирок этмаслик, диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, наркотик моддалар билан боғлиқ бўлган ишлардан узоқроқ юриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш