Logo

Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Март 03, 2026. 17:59 • 41 сония

88
Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Эрон ташқи ишлар вазири Саид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга ҳамдардлигимизни билдирдик.

Ҳамкасбим билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлиги қайд этдик.

Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан – мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор таъкидладик”.

Сурат “Дунё” АА архивидан.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш