Қатарда вафот этган ҳамюртимиз дафн этилди
Март 03, 2026. 18:06 • 44 сония
• 61
ДОҲА, 3 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан йўл-транспорт бахтсиз ҳодисаси оқибатида вафот этган юртдошимизнинг дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатардаги сафари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, автотранспорт воситаси бошқаруви йўқотилиши туфайли бош қисмидан олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.
Бу ҳақида маълумот келиб тушиши билан дипломатик ваколатхона томонидан Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда тезкор зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиб, дафн маросимини ташкил этиш масалалари улар билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди.
Минтақада юзага келган мавжуд вазият ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар инобатга олинган ҳолда, марҳумнинг жасади оиласининг розилиги билан барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ равишда Қатар Давлатида дафн этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
