Дунё бўйлаб ватандошлар иштирокида ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда
Март 03, 2026. 17:31 • 54 сония
• 49
ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. Рамазон – меҳр-шафқат, бағрикенглик ва саховат ойи доирасида хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларга миллий-диний қадриятларни етказиш мақсадида кўплаб давлатларда турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу хайрли тадбирлар давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиляпти.
“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган хайрли тадбирлар хорижда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва доимий яшаб келаётган юртдошларни бир даврага бирлаштиряпти.
Ушбу маданий-маърифий тадбирларда давлатимиз томонидан юборилган диний уламолар ҳам қатнашиб, ҳамюртларимизга ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва миллий қадриятларимиз, диний маълумотлардан фойдаланиш манбалари, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик каби масалаларда муҳим тавсиялар беришяпти.
Бугунги кунгача, Жидда, Чонгжу, Вашингтон, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Филадельфия, Анқара, Москва, Новосибирск, Кемерово, Екатеринбург, Санкт-Петербург, Калининград, Ростов-Дон, Олмаота, Қоҳира, Прага, Куала-Лумпур, Боку каби йирик шаҳарларда ифторлик тадбирлари юксак савияда ўтказилди.
Режага кўра, тадбирлар географияси жуда кенг. Рамазон ойи давомида яна кўплаб шаҳарларда маданий-маърифий тадбир ва ифторликлар ўтказиш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
