Ўзбекистон ва Буюк Британия муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Декабрь 10, 2025. 19:37 • 2 дақ
• 220
ЛОНДОН, 11-декабр. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев бошчилигидаги делегация “Лондон кончилик ҳафталиги”да иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида вакилларимиз “Ресоурcинг Томорроw – 2025” форумида (90 та давлатдан 2 мингдан ортиқ иштирокчи) миллий стенд билан қатнашди. Ўзбекистоннинг бой критик металлар портфели, геологик салоҳияти намойиш этилди.
ТМК вакиллари дунёдаги геология ва минерал ресурслар соҳасидаги нуфузли таʼлим марказларидан бири “Камборн” кончилик мактабига ташриф буюрди. Технологик металлар олий мактабида Британия таʼлим стандартларини жорий этиш ҳамда қўшма магистратура дастурларини ишлаб чиқиш, талаба ва профессорлар алмашинувини амалга ошириш, замонавий лаборатория тажрибасини Ўзбекистонга трансфер қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Британиядаги етакчи инженеринг ва минерал ресурсларга ихтисослашган компаниялар билан учрашувлар ўтказди. Дастлаб “СЛР Cонсултинг Лимитед” фаолияти ўрганилиб, гидрометаллургия ва минерал қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган илғор муҳандислик ечимлари муҳокама қилинди.
Глобал миқёсдаги нуфузли инженерлик марказларидан бири - “Патерсон & Cооке” компанияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда технология, минерал қайта ишлаш ва техник ҳамкорлик ёъналишлари бўйича мулоқот олиб борилди.
Шу билан биргаликда, вакилларимиз Конволл минтақасидаги қазилма ресурслар экотизимини бирлаштирувчи “Cорнwалл Мининг анд Гео-Ресоурcес Аллианcе” ҳамда материалшунослик ва минералогия бўйича юқори аниқликдаги таҳлилларни амалга оширувчи “Петролаб УК” лабораторияси фаолияти билан танишди.
Шунингдек, Ўзбекистон технологик металлар комбинати бош офиси Лондонда жойлашган Халқаро Литий Ассоциациясига аʼзо бўлди. Бу 70 дан ортиқ дунё литий саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аʼзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади. Ўзбекистоннинг ушбу ассоциацияга қўшилиши глобал литий гигантлари билан бевосита ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси