Logo

Ўзбекистон халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядровий терроризмга қарши курашишга содиқлигини тасдиқлади

Апрель 01, 2026. 15:48 • 2 дақ

73
Ўзбекистон халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядровий терроризмга қарши курашишга содиқлигини тасдиқлади

ВЕНА, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Вена шаҳрида Ядровий терроризм актларига қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция (ЯТАКХК) доирасида алоқадор шахслар ва ваколатли органларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Европа Иттифоқи кўмагида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Анжуманда конвенцияга аъзо 48 та давлат вакиллари жам бўлдилар.

Тадбирнинг асосий эътибори халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ядровий ва радиоактив материаллардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларни тергов қилиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш масалаларига қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар Конвенциянинг 7(4)-моддаси қоидаларини амалга ошириш, хусусан, алоқадор шахслар ва ваколатли органларни тайинлаш масалаларини муҳокама қилиб, бу борадаги миллий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тадбирнинг амалий қисмида тегишли ҳодисаларга тезкор чора кўриш бўйича симуляция машғулотлари ўтказилди.

Йиғилиш якунида Конвенция қоидаларини самарали ижро этиш мақсадида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва миллий механизмларни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг ушбу тадбирдаги иштироки мамлакатимизнинг халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядровий терроризмга қарши туриш борасидаги қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш