Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 30 ёшга етмайди
Июнь 08, 2026. 11:25 • 2 дақ
• 18
ТОШКЕНТ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолининг энг юқори ўртача ёши Тошкент шаҳрида қайд этилган — 32,7 ёш. Кейинги ўринлардан Бухоро вилояти — 31,1 ёш, Тошкент вилояти — 31 ёш ва Навоий вилояти — 30,1 ёш жой олган.
Аҳолининг ўртача ёши Фарғона вилоятида 30 ёшни, Қорақалпоғистон Республикасида эса 29,8 ёшни ташкил этди. Андижон ва Хоразм вилоятларида ушбу кўрсаткич 29,5 ёшга, Наманган вилоятида эса 29 ёшга етди.
Мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан пастроқ рақамлар Сирдарё вилоятида — 28,7 ёш, Самарқанд вилоятида — 28,5 ёш ва Жиззах вилоятида — 28,4 ёш сифатида қайд этилди.
Энг ёш аҳоли Қашқадарё вилоятида — 27,7 ёш ва Сурхондарё вилоятида — 27,4 ёш бўлиб рўйхатга олинган.
Статистика маълумотлари Ўзбекистон аҳолисининг ёш таркиби нисбатан ёш эканлигини кўрсатади. Бунда энг юқори ўртача ёш пойтахтда ва мамлакатнинг қатор ҳудудларида кузатилган бўлса, энг ёш кўрсаткичлар жанубий вилоятларда қайд этилган.
8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 496 минг 805 кишини ташкил этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси