Тошкент вилояти Италия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Май 19, 2026. 15:25 • 2 дақ

13
Тошкент вилояти Италия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент вилояти Италия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент вилояти Италия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент вилояти Италия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

РИМ, 19 май. /“Дунё” АА/. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Италияга борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Лацио шаҳри президенти Франческо Рокка билан учрашди. Музокаралар давомида Тошкент вилояти ва Лацио шаҳри ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Италия томони Тошкент вилояти билан фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек, юқори малакали мутахассисларнинг уюшган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Бундан ташқари,  делегация вакиллари қатор халқаро ташкилотлар, йирик компаниялар ва бизнес ассоциациялари раҳбарлари билан ҳам учрашди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбарияти билан учрашувда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, суғориш тизимларини ривожлантириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, гўшт маҳсулотлари етиштириш, вилоят учун ФАО грантлари ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжалиги ва кооперация соҳасидаги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф давомида Италиянинг қатор етакчи компания ва ассоциациялари билан базальт толаси ва гидропоника учун хомашё ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, чорвачилик, озуқа-ем етиштиришни ривожлантириш, чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик саноати, иссиқхона хўжалиги, логистика ва экспорт каби йўналишларда ҳам ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олди.

Музокаралар якунида Тошкент вилоятида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда экспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувлар имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш