Ўзбекистон ва Қозоғистон “Қамбарота-1” ГЭС лойиҳасини илгари сурмоқда
Май 19, 2026. 13:55 • 2 дақ
• 56
МОСКВА, 19 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Қозоғистон “Қамбарота-1” ГЭСи қурилишини илгари сурмоқда ва электр энергияси экспорти учун “яшил йўлак” яратмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россиянинг “Ритм Евразии” ахборот-таҳлилий нашрига таяниб.
Материалда қайд этилишича, Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда. Жумладан, “Қамбарота-1” ГЭСи қурилишида иштирок этиш ҳамда Қозоғистон, Озарбайжон ва Саудия Арабистони билан электр энергияси экспорти учун “яшил йўлак”ни шакллантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026” халқаро форумида энергетика соҳасидаги минтақавий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини баён этди.
Унинг сўзларига кўра, асосий йирик лойиҳалардан бири “Қамбарота-1” ГЭСи қурилишида иштирок этиш ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштирадиган ҳамда электр энергиясини кенгроқ бозорларга экспорт қилиш имконини берадиган “яшил йўлак” трансминтақавий энергетика йўналишини ривожлантиришдир.
Шунингдек, Ўзбекистон энергетика секторини диверсификация қилиш, атом энергетикасини ривожлантириш ҳамда қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни босқичма-босқич камайтиришни режалаштираётгани таъкидланди.
Мутахассислар фикрича, 2026–2030 йилларда Марказий Осиё давлатларининг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигига киритиладиган инвестициялар ҳажми 10–15 миллиард АҚШ долларигача етиши мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб сунъий ёмғир технологиясини амалиётга жорий этди



