Logo

Кувайтлик туроператорлар, блогерлар ва инфлуэнсерларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тақдим этилди

Январ 02, 2026. 11:28 • 46 сония

140
Кувайтлик туроператорлар, блогерлар ва инфлуэнсерларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тақдим этилди

АЛ-КУВАЙТ, 3 январь. /“Дунё” AA/. Кувайт пойтахтида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов, кувайтлик блогер Абдулкарим Ал-Хиндал, Кувайт сайёҳлик агентликлари, шунингдек, “Jazeera” авиакомпанияси вакиллари, блогерлар ва инфлуэнсерлар иштирок этишди.

Тақдимот давомида иштирокчилар сайёҳлар алмашинувини ошириш истиқболлари, туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва 2026 йилга мўлжалланган режаларини муҳокама қилдилар.

Кувайтлик иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари, сайёҳларга таклиф этилаётган хизматлар ҳамда мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари ва дам олиш масканларига саёҳат қилиш учун махсус туристик пакетлар ҳақида маълумот берилди. Иштирокчилар орасида Ўзбекистонга бағишланган ахборот материаллари тарқатилди.

Ўз навбатида, “Jazeera Airways” авиакомпанияси вакили Кувайтдан Тошкент ва Наманганга амалга оширилаётган тўғридан-тўғри рейслар, келажакдаги режалар, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистон туризм йўналишини ривожлантириш бўйича қарашлари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир якунида туристик компаниялар ва соҳа вакилларининг Кувайтдан Ўзбекистонга сайёҳлар сонини ошириш бўйича таклифлари тингланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш