Туркиялик ишбилармонлар Сирдарёдаги ЭИЗга катта қизиқиш билдирди
Январ 01, 2026. 11:06 • 45 сония
• 167
АНҚАРА, 2 январь. /“Дунё” АА/. Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масаласига бағишланган вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Онлайн учрашувда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши, Туркия–Ўзбекистон қўмитаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари ҳамда йирик турк инвесторлари иштирок этди.
Вебинарнинг асосий мақсади – Сирдарё вилоятидаги савдо-иқтисодий, туризм, қурилиш, инвестициявий ҳамда бошқа соҳалардаги мавжуд имкониятларни туркиялик ишбилармонларга кенг тарғиб этишдан иборат бўлди.
Ҳудуднинг автомобилсозлик, металлургия, қурилиш материаллари, логистика ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар муҳокама қилинди. Сирдарё эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ)даги имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Туркиялик ишбилармонлар Сирдарёдаги ЭИЗга катта қизиқиш билдирди.
Вебинар якунида Сирдарё вилоятида корхона ташкил қилиш борасидаги преференциялар, эркин иқтисодий зоналар, экспорт имкониятлари каби қатор соҳалар бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди. Келгусида бажарилиши лозим бўлган керакли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси