Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Венада Австрия Федерал канцлери билан учрашди
Июнь 03, 2026. 20:25 • 55 сония
• 48
ТОШКЕНТ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венада Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер билан учрашганимдан мамнунман, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Австрия муносабатларини ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг янги имкониятларини алоҳида муҳокама қилдик.
Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги шерикликни янада кенгайтиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

ЖИДУ ва Швециянинг Лунд университети ўртасида стратегик академик ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон делегацияси Британиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибаси билан танишди


