Ҳамюртимиз МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди

Июнь 02, 2026. 17:25 • 2 дақ

34
Ҳамюртимиз МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди
Ҳамюртимиз МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди
Ҳамюртимиз МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди
Ҳамюртимиз МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Шарқшунослик институти магистранти Эркинбой Маманазаров “МДҲнинг энг яхши талабаси” халқаро танлови ғолиби бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Андижон вилоятида туғилган Эркинбой Маманазаров МДҲ давлатларидан икки мингдан зиёд талаба иштирок этган нуфузли халқаро танловнинг I даражали лауреати бўлди. Тантанали тақдирлаш маросими Остона шаҳридаги Вазирликлар уйида бўлиб ўтди.

Ушбу юксак мукофот унга аъло даражадаги академик ютуқлари, ижтимоий фаолияти ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ёшлар сиёсатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Эркинбой Маманазаров ўқиш билан бирга тилшунослик, шарқшунослик ва шарқ тилларини ўқитиш методикаси соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда, қатор илмий нашрлар ва ўқув-услубий материаллар муаллифидир.

У Россия давлат педагогика университети қошидаги Ўзбек маданияти марказининг лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси сифатида ёшлар ташаббусларини амалга ошириш ва миллатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Шунингдек ўқинг

Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетида ватандош талабалар томонидан ташкил этилган илк Халқаро маданият фестивали ҳам яна бир муҳим воқеа бўлди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Бош консулхонаси, университет талабалар кенгаши, Санкт-Петербург Халқаро дўстлик клуби ҳамда Миллатлар уйи қошидаги Ёшлар кенгаши кўмагида ўтказилди.

Фестиваль доирасида маданий кўргазма ташкил этилиб, унда турли мамлакатлар вакиллари ўз миллий либослари, чолғу асбоблари ва анъанавий турмуш буюмларини намойиш этди. Меҳмонлар интерфаол шаклда турли халқларнинг бой маданий мероси билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Концерт дастури иштирокчиларнинг вокал, чолғу ва хореографик чиқишларини ўзида жамлади. 150 нафардан ортиқ меҳмон ва иштирокчини тўплаган фестиваль маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро талабалар ҳамкорлигини кенгайтириш учун самарали майдон вазифасини ўтади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш