Эдмонтонда Ўзбекистон футбол жамоасига ватандошлар ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари вакиллари фаол мухлислик қилди

Июнь 02, 2026. 16:55 • 2 дақ

82
Эдмонтонда Ўзбекистон футбол жамоасига ватандошлар ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари вакиллари фаол мухлислик қилди

ЭДМОНТОН, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Канада терма жамоасига мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақа олдидан Канадага етиб келган ўзбекистонлик футболчиларни Эдмонтон халқаро аэропортида ватандошлар ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари илиқ кутиб олди. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари кўмагида давлат рамзлари ва миллий терма жамоа атрибутлари акс этган махсус фан-зона ташкил этилди.

2 июнь куни Эдмонтондаги “Commonwealth” стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Ўйин шиддатли ёмғир остида кечди, бу эса футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига муайян даражада таъсир кўрсатди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан 200 нафардан ортиқ ватандошлар ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари миллий терма жамоани қўллаб-қувватлашларини билдириб, бундай тадбирлар ватандошлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги ижобий имижини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

UFA олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш