Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар
Июнь 02, 2026. 17:15 • 2 дақ
• 42
ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Озарбайжон Етакчиларининг ўзаро ишончга асосланган муносабатлари ҳамда мунтазам мулоқотлари туфайли қардош мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилганини, сиёсий мулоқотлар жадал тус олганини мамнуният билан қайд этдик.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдик ҳамда ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканимизни тасдиқладик.
Мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқотни изчил давом эттиришга келишиб олдик”.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




