Ўзбекистон Покистон билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

Май 21, 2026. 10:25 • 2 дақ

18
Ўзбекистон Покистон билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Покистон билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Покистон билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Покистон билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

ИСЛОМОБОД, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Лаҳор шаҳрига ташрифи давомида “COTHM Group of Colleges” таълим муассасалари тармоғи раҳбари Аҳмад Шафиқ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатимиз таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, туризм ва меҳмондўстлик соҳаларида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Покистон томонига Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, касбий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш ва таълим сифатини оширишга қаратилган муҳим ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Аҳмад Шафиқ ўзи раҳбарлик қилаётган “COTHM Group of Colleges” фаолияти, унинг Покистон ва хориждаги кенг қамровли таълим муассасалари тармоғи хусусида тўхталиб ўтди. Туризм, меҳмондўстлик, ошпазлик санъати ва бошқа турдош касбий йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги ва мамлакатимиз техникумлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, музокаралар чоғида меҳмонхона бошқаруви, ошпазлик, сайёҳларга хизмат кўрсатиш, рестораторлик каби йўналишларда замонавий ўқув дастурларини жорий этиш, таълим жараёнини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўзбекистонлик ўқитувчи ва мутахассислар учун “устозларни тайёрлаш” дастурларини ташкил этиш, қисқа муддатли курслар, онлайн таълим ва малака ошириш стажировкаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Техникумларда амалий машғулотлар учун замонавий ўқув лабораториялари ва туризм симуляция марказларини ташкил этиш, ўзбекистонлик талабалар учун Покистонда таълим олиш имкониятини берувчи грант дастурларини жорий этиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

“Ушбу йўналишларда Ўзбекистон томони билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз. Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш ҳамда техникумлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф режамиз бор”, – деди Аҳмад Шафиқ.

1992 йилда ташкил этилган “COTHM Group of Colleges” хусусий таълим муассасалари тармоғи ҳисобланади. У Покистон туризмни ривожлантириш агентлиги билан яқин ҳамкорлик қилади. Муассаса Покистон бўйлаб жойлашган 28 та кампуси орқали 10 дан ортиқ йўналиш бўйича 3 ойдан 2 йилгача давом этадиган сертификат ва бакалавр дастурларини таклиф этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш