Ўзбекистон ва Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилмоқда

Май 20, 2026. 20:55 • 52 сония

83
Ўзбекистон ва Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ҳиндистоннинг “Adani Group” компаниясининг халқаро энергетика бўйича бош ижрочи директори Амит Сингҳ билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, замонавий энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, тармоқларда самарадорликни ошириш ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби йўналишлардаги шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистонда “яшил” энергетика қувватларини кенгайтириш, илғор халқаро тажрибани жорий этиш ва энергетика соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш