Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги академик ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
Июнь 20, 2026. 17:25 • 2 дақ
• 24
ПАРИЖ, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев ва Франциянинг Гренобль Альп университети халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Каролин Бертонеш ўтрасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда академик ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини ривожлантириш ҳамда Европа Иттифоқининг “Horizon Europe” ва “Erasmus+” дастурлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда ўзбекистонлик талабаларнинг Гренобль Альп университетида таълим олиши ва илмий тадқиқотлар олиб бориши, шунингдек, уларнинг турли стипендия дастурларида иштирок этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, академик мобилликни ривожлантириш ва талабалар алмашинувини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунидаЎзбекистоннинг манфаатдор олий таълим муассасалари ва Гренобль Альп университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси