Logo

Ўзбекистон ва Франция бандлик, касбий таълим ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Апрель 23, 2026. 09:25 • 2 дақ

129
Ўзбекистон ва Франция бандлик, касбий таълим ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ПАРИЖ, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз Миграция агентлиги вакилларининг Франция Савдо ва тақсимот федерацияси (FCD), шунингдек Париж давлат шифохоналари тизими (Assistance publique – Hôpitaux de Paris) раҳбарияти билан учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувлар доирасида томонлар бандлик, касбий таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимида малакали тиббиёт ходимларини етиштириш йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилди. Хусусан, шериклик алоқаларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва конструктив мулоқотни изчил давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашувлар ишчан ва конструктив руҳда ўтди ҳамда Ўзбекистон ва Франциянинг тегишли ташкилотлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган қизиқишни тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш